Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро биология олимпиадасида иштирок этиш учун Арманистонга жўнаб кетди
Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро биология олимпиадасида иштирок этиш учун Арманистонга жўнаб кетди
Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро биология олимпиадасида иштирок этиш учун Арманистонга жўнаб кетди 2022 йилги 33-Халқаро биология олимпиадаси 10-18 июль кунлари Арманистон давлатида ўтказилди. Бунда дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашиши кутилмоқда. Терма жамоамиз таркиби: Азиза Абдувалиева - Тошкент Педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси; Азизбек Мухторов - Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси; Бехруз Турсунов - Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 142-ИДУМ ўқувчиси; Ғолибжон Шарифов -Бухоро вилояти Когон тумани 3-мактаб 9-синф ўқувчиси. Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз терма жамоаси вакиллари ушбу олимпиадада 1997 йилдан буён иштирок этиб келмоқда ҳамда ҳозирги кунга қадар 3 та олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза медалларини қўлга киритган. Ўқувчиларимизга омад ва зафарлар ёр бўлсин!