Барчангизни бугунги қутлуғ, эзгулик ва саховат айёми — Қурбон ҳайити байрами муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Азиз ватандошлар!

Барчангизни бугунги қутлуғ, эзгулик ва саховат айёми — Қурбон ҳайити байрами муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Қалбларимиздаги чин инсоний фазилатларни янада камол топиши, меҳр-оқибат ҳамда катта ғамхўрлик туйғуларини ўзида мужассам этган ушбу кун ҳақиқий маънода ўзаро муносабатларимизни мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этади. 

Фарзандлари бахти камоли ҳамда эртанги ёруғ истиқболини кўриш, уларни маънавий баркамол авлод бўлиб етишиши умидида яшаётган халқимизнинг ушбу муборак кунда қилган ҳар бир нияти ижобат бўлишига аминмиз.

Қадрли юртдошлар!

Сиз азизларни яна бир бор Қурбон ҳайити байрами билан чин юракдан табриклаган ҳолда, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, улкан зафарлар тилаймиз.

Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги